Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Туркия қирғоқларида "Гитлернинг йўқолган флоти" топилди (видео)

Туркия қирғоқларида "Гитлернинг йўқолган флоти" топилди (видео)

U-23, U-19 ва U-20 денгиз ости кемаларини 1944 йилда турк қирғоқларида сув босган ва шу кунгача улар топилмаганди.

Туркиядаги денгиз муҳандиси Сельчук Колай Қора денгиз тубида Иккинчи жаҳон уруши даврига оид учта немис денгиз ости кемасини топди.

Таъкидлаш керакки, узоқ вақт давомида мутахассислар Гитлернинг йўқолган флоти деб аталган кемаларни топа олмагандилар. Кемани қидириш тўғрисида ҳужжатли фильмни тайёрлаган Колай, денгиз ости кемаларидан бирининг экипажи қирғоққа тушган жойни аниқлаган харитани топди.

Муҳандис харитага қараб кемаларни излай бошлади, кейинчалик Турк денгиз кучлари унга қўшилди. Тўрт йиллик изланишлар натижасида Туркиянинг Агва шаҳри яқинида U-23 топилди. U-19 ва U-20 эса Истанбул қирғоқларида топилди.

Киритилди: 13:52 02.02.2019. Ўқилди: 2844 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!