Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Туркия пойтахти қум бўрони остида қолди

Туркия пойтахти қум бўрони остида қолди

Туркия пойтахти Анқара шанба куни қум бўрони остида қолди. 

Туркия пойтахти қум бўрони остида қолди

Саудия Арабистонидан ёпирилиб келган оғир чанг-тўзон йўлларда кўриш имконини чеклаб қўйди ва ҳаракатланишнинг тўхташига олиб келди.

Табиий офат туфайли хавф даражаси "сариқ" деб эълон қилинди. Бўрон деярли бир зумда бошланди.

Шамол тезлиги жойларда соатига 55 км га этди, бўрон эса деярли 2,5 соат давом этди. Минтақанинг инфратузилмаси катта йўқотишларга дуч келмади. Фақатгина бир қатор уйларнинг томларига шикаст етган.

Туркия пойтахти қум бўрони остида қолди

Хабар қилинишича, камида олти киши шифохонага мурожаат қилган.

Киритилди: 16:59 13.09.2020. Ўқилди: 4461 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!