Туркия жануби-шарқидаги Батман вилоятида 29 декабрь, чоршанба куни Eren Kış аксилтеррор операциясининг 14-босқичи бошланди, деб хабар бермоқда мамлакат ИИВ.
Хабарда айтилишича, Туркияда терроризмни бутунлай йўқ қилиш мақсадида вилоятлар аҳолиси кўмагида олиб борилаётган Eren Kış амалиётлари муваффақиятли давом этмоқда. Ушбу ташаббуслар доирасида Батман вилоятидаги минтақавий жандармерия бошқармаси раҳбарлигида операциянинг 14-босқичи бошланди. Мақсад Туркиянинг бу қисмида террор таҳдидини бартараф этишдир.
Операция 44 та тезкор гуруҳдан иборат 620 махсус куч ва жандармерия махсус кучлари иштирокида амалга оширилмоқда.
Низомжон Исломов тайёрлади.