Туркия парламенти раиси Нуман Куртулмуш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доирасида Исроил аъзолигини вақтинча тўхтатиб туриш масаласини кўриб чиқишга чақирди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
У ушбу баёнотни Парламентлараро Иттифоқ Ассамблеясининг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган очилиш мажлисида билдирган.
Нуман Куртулмушнинг таъкидлашича, Исроилнинг фаластинликларга нисбатан юритаётган сиёсати халқаро ҳуқуқ тамойилларига зид бўлиб, бу ҳолат мамлакатнинг халқаро ташкилотлардаги мақомини қайта кўриб чиқишни талаб қилади.
У, шунингдек, тарихий тажрибага мурожаат қилиб, апартеид сиёсати сабабли Жанубий Африканинг БМТдаги аъзолиги вақтинча тўхтатилганини эслатди ҳамда шунга ўхшаш чоралар Исроилга нисбатан ҳам қўлланиши мумкинлигини қайд этди.