Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Туркия Ғазога ҳарбий бригада юбормоқчи

Туркия Ғазога ҳарбий бригада юбормоқчи

Туркия Ғазога юбориш учун 2000 нафар ҳарбийдан иборат бригада тайёрламоқда, деб хабар бемроқда Middle East Eye.

"Исроилнинг қаршилигига қарамай, Анқара ўз ҳарбийларини халқаро барқарорлаштириш кучлари таркибида Ғазога юборишни режалаштирмоқда. Бу бўлинма Туркия армиясининг тажрибали тинчликпарвар аскарларидан ташкил топиши кўзда тутилган", дея ёзмоқда нашр.

Оқ уй ҳали бу борада якуний қарорни қабул қилмаган. БМТнинг ҲАМАСни қуролсизлантиришни ҳам ўз ичига олган резолюцияси эса ҳозиргача тасдиқланмаган.

Middle East Eye'нинг қайд этишича, Туркия ва Миср ўз қўшинларининг иштироки мамлакатларни бевосита можарога тортиб кетишидан хавотирда, Исроил эса Ғазода NATO'нинг кучли аъзосини кўришни истамаяпти.

Киритилди: 23:41 11.11.2025. Ўқилди: 942 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!