Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Туркия Ғазога гуманитар ёрдам кемасини жўнатади

Туркия Ғазога гуманитар ёрдам кемасини жўнатади

Туркия очарчиликда қолган Ғазо секторига 28 март куни гуманитар ёрдам кемасини жўнатди. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, гуманитар ёрдам кемаси Мерсин портидан Ғазога жўнаб кетган. Юклар Ғазо шаҳри шимоли-ғарбига етказилиши мўлжалланган.

Гуманитар юк ҳажми 2960 тоннадан ортиқ эканлиги маълум қилинган. Юк 125 мингта озиқ-овқат тўпламлари ва бошқа материаллардан иборат эканлиги хабар қилинган.

Туркия ҳукумати гуманитар ёрдам ташкилотлари кўмагида ҳозиргача Фаластин халқига 13 та самолёт ва 7 та инсонпарварлик ёрдами юкларини ташийдиган кема жўнатган. Ғазо шимолидаги очарчиликни бартараф этишда катта ҳисса қўшган.

Расмийлар Анқара ҳукумати томонидан Ғазога ҳозирга қадар юборилган гуманитар ёрдам ҳажми 39,607 тоннага етганини билдирган.

Киритилди: 16:03 28.03.2024. Ўқилди: 565 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!