Бугун 28 июль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Туркия Европа ягона тўловлар ҳудудига (SEPA) қўшилиш истагида

Туркия Европа ягона тўловлар ҳудудига (SEPA) қўшилиш истагида

Хабарларга кўра, Анқара Европа тўловлар кенгашига мактуб йўллади. Бу ҳақда Европа Иттифоқи ва Туркия ўртасидаги юқори даражали иқтисодий мулоқот якунлари бўйича эълон қилинган қўшма баёнотда маълум қилинди.

Мамлакат Молия вазирлигининг РИА Новостига маълум қилишича, тизимга аъзо бўлиш учун ЕИга расмий хат йўлланган.

Расмийлар фикрича, SEPA таркибига кириш корхоналар ва фуқаролар учун халқаро пул ўтказмаларини анча арзон ҳамда тезкор қилиш имконини беради.

Томонлар ўзаро манфаатли иқтисодий муносабатларни ривожлантириш, иқтисодий ишончни сақлаб қолиш ва ишбилармонлик муҳитини мустаҳкамлаш масалаларида келишувга эришдилар.

Эслатиб ўтамиз, Туркия 1999 йилдан буён Евроиттифоққа аъзоликка номзод давлат ҳисобланади

Киритилди: 16:05 03.07.2026. Ўқилди: 944 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!