Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Туркия Европа Иттифоқига аъзолик мақсадидан воз кечмоқчи

Туркия Европа Иттифоқига аъзолик мақсадидан воз кечмоқчи

Бу ҳақда туркиялик таҳлилчи Энгин Ўзер РИА Новости билан суҳбатда маълум қилди.

“Маъмурият... Европа Иттифоқи билан муносабатларда тўлиқ аъзолик мақсадидан воз кечиб, «имтиёзли шериклик» моделига ўтишни режалаштирмоқда”, - дея таъкидлади у.
Ўзернинг сўзларига кўра, Анқара Туркиянинг БРИКСга аъзолигини ва ЕИ Божхона иттифоқини бирлаштира оладиган «ўзига хос кўприк мамлакат» яратишга интилмоқда.

Европа Иттифоқи Туркиянинг БРИКСга қўшилиш ниятини юқори баҳолади

Бунгача Туркия она юрт партияси раиси ўринбосари Хоқон Топкурулу Туркия парламентининг мамлакатнинг БРИКСга киришини маъқуллаши осон жараён бўлмаслигини, чунки ҳукумат таркибида ғарбпараст сиёсатчилар кўплигини айтди.

У парламентда «шунчалик кўп ғарбликлар» бўлса ҳам, Анқара томонидан БРИКСга қўшилиш учун ариза беришни жуда муҳим факт ва «буюк сиёсий жасорат» деб атади.

Киритилди: 09:48 01.10.2024. Ўқилди: 1132 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!