Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Туркия Эрдоғонга совға қилинган шер болаларига ном қидирмоқда

Туркия Эрдоғонга совға қилинган шер болаларига ном қидирмоқда

Туркияда Президент Ражаб Тоййиб Эрдоғонга берилган учта шер боласига исм қўйиш учун халқ овозига мурожаат қилинди.

TRT Haber телеканали хабарига кўра, ушбу шер болалари Суданнинг собиқ президенти Умар ал-Башир томонидан 2018 йили Туркия раҳбарига совға қилинган Султон ва Нил исмли шерлар жуфтлигидан туғилган.

Ҳозирда бир ярим ойлик бўлган шер болалари Ғозиантеп табиат боғида парвариш қилинмоқда. Табиат боғининг янги аъзоларига қандай исм қўйилиши ижтимоий тармоқларда ўтказилаётган сўровлар орқали аниқланади.

Ҳукумат ва боғ маъмурияти Туркия фуқароларини ушбу жараёнда фаол иштирок этишга чорламоқда.

Киритилди: 19:40 12.07.2025. Ўқилди: 517 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!