2026 йил 1 июль ҳолатига кўра, Туркия аҳолиси 86 миллион 320 минг 602 кишига етди. Бу жорий йилнинг 1 январь ҳолатидаги кўрсаткичга нисбатан 228 минг 434 кишига кўп.
Бу ҳақдаТуркия статистика институти хабар берди.
Мамлакат аҳолисининг 50,01 фоизини эркаклар — 43 миллион 170 минг 975 киши, 49,99 фоизини эса аёллар — 43 миллион 149 минг 627 киши ташкил этган.
Ёш тоифалари бўйича энг катта улуш 25–29 ёшли фуқаролар ҳиссасига тўғри келади — уларнинг сони 6 миллион 655 минг 400 нафарни ташкил этган. Кейинги ўринда 10–14 ёшлилар бўлиб, улар 6 миллион 562 минг 310 нафарни ташкил қилади.
Туркияда 65 ёш ва ундан катта аҳоли сони эса 9 миллион 785 минг 90 нафарга етган.