Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Турк самолётлари Исроилни ҳимоя қилаётгани рад этилди

Турк самолётлари Исроилни ҳимоя қилаётгани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда турк самолётлари Исроилни ҳимоя қилиш масъулиятини ўз зиммасига олгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Туркиянинг Ёлғон ахборотларга қарши курашиш департаменти бундай айбловлар ҳақиқатдан йироқлигини таъкидламоқда.

«Туркия Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорлик тарафдори. Турк Қуролли Кучлари эса тинчлик ва хавфсизликнинг кафолатидир.

Миллий Мудофаа вазирлигимиз барча таркибий қисмлари билан ҳаво ҳудудимиз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятини қатъият билан давом эттирмоқда», – дейилади расмий муносабатда.

Шунингдек, Туркия Исроилнинг Яқин Шарқдаги тинчлик ва барқарорликни хавф остига қўядиган ҳар қандай ҳаракатларига қарши экани ва ҳеч қандай душманона ҳаракатни қўллаб-қувватламаслигини билдирган.

Киритилди: 16:09 18.06.2025. Ўқилди: 1280 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!