Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Туризм қўмитасига янги матбуот котиби тайинланди

Туризм қўмитасига янги матбуот котиби тайинланди

Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.

Ш. Саидханов давлат ва жамоат тузилмаларида кўп йиллик иш тажрибасига эга. Фаолияти давомида ёшлар ташкилотлари, касаба уюшмалари, Вазирлар Маҳкамаси тизими ҳамда давлат бошқаруви органларида иш олиб борган.

Мунисахон Асилхўжаева бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари лавозимидан озод этилди.

Киритилди: 15:21 15.04.2026. Ўқилди: 981 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!