Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Тўқаев Қозоғистон нега ядровий қуролга эгалик қилишдан воз кечганини маълум қилди

Тўқаев Қозоғистон нега ядровий қуролга эгалик қилишдан воз кечганини маълум қилди

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистоннинг ядровий қуролдан воз кечиши стратегик узоқни кўра билиш ҳамда тинчлик ва бутун инсоният хавфсизлигига қатъий садоқатнинг ифодаси ҳисобланади. Қозоғистон президенти бу ҳақда Токио шаҳридаги БМТ университетида қилган нутқида айтиб ўтди.

"Ҳиросима, Нагасаки ва Семипалатинск ядровий масъулият ва тийилишнинг қанчалик қимматга тушишини эслатиб туради. Мустақилликка эришгач, Қозоғистон тарихий қарор қабул қилиб, Семипалатинск ядровий полигонини ёпди ва дунёдаги тўртинчи энг йирик ядровий арсеналидан воз кечди. Бу заифликнинг белгиси эмас, балки стратегик узоқни кўра билиш ҳамда тинчлик ва бутун инсоният хавфсизлигига қатъий садоқатнинг ифодаси эди", —деди Қосим-Жўмарт Тўқаев.

Маълумот учун, 1949 йилдан 1989 йилгача Қозоғистондаги Семипалатинск полигонида СССР томонидан ядровий синовлар ўтказилган. Бу давр мобайнида 450 дан ортиқ ерусти ва ерости портлашлари амалга оширилган. Синовлар оқибатида жиддий радиасион ифлосланиш юзага келган ва яқин ҳудудларда яшовчи юз минглаб аҳолининг саломатлигига салбий таъсир кўрсатган. 1991 йил 29 августда полигон расман ёпилган ва Қозоғистон ядровий қуролдан ихтиёрий равишда воз кечган илк давлатлардан бирига айланган.

Киритилди: Бугун 18:25. Ўқилди: 447 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!