Бугун 10 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Тўқаев минтақадаги ўзаро савдо ҳажмини 20 миллиард долларга етказишни таклиф қилди

Тўқаев минтақадаги ўзаро савдо ҳажмини 20 миллиард долларга етказишни таклиф қилди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг 8-маслаҳат учрашувида минтақа ичидаги савдо ҳажмини ҳозирги 13 миллиард доллардан 20 миллиард долларга ошириш таклифини илгари сурди.

У ҳукуматларни ўзаро савдони кенгайтириш бўйича қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишга, савдо-логистика марказларини ривожлантириш, саноат кооперацияси ва транспорт алоқаларини мустаҳкамлашга чақирди.

Тўқаев, шунингдек, Ўрта коридорнинг аҳамияти ортиб бораётганини таъкидлаб, уни TRIPP ташаббуси билан интеграция қилиш масаласини муҳокама этишни таклиф қилди. Унинг айтишича, инфратузилма лойиҳалари амалга оширилса, 2040 йилга бориб Каспий денгизи орқали юк ташиш ҳажми тўрт баробарга ошиши мумкин.

Қозоғистон президенти минтақа олдидаги муҳим муаммолардан бири сифатида трансчегаравий сув ресурсларини бошқаришни қайд этди. У БМТ ҳомийлигида Халқаро сув ташкилотини тузиш ташаббусини ҳам илгари сурди.

Киритилди: 07:02 09.10.2026. Ўқилди: 903 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!