Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Тунисда Усама бен Ладеннинг собиқ тансоқчиси озод этилди

A A A
Тунисда Усама бен Ладеннинг собиқ тансоқчиси озод этилди

Усама бен Ладеннинг собиқ тансоқчиси Сами А. ватани Тунисга Германиядан 13 июль куни депортация қилинган. Айни пайтда Сами А. тегов судьясининг қарорига кўра озодликка чиқарилган. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Тунисдаги терроризмга қарши курашиш ташкилотининг 27 июль, жума куни берган маълумотларига қараганда, тергов 42 ёшли эркакнинг терроризмга дахлдорлигини тасдиқловчи бирорта ҳам далил топмаган.

Тергов жараёни давом этмоқда. Суриштирув ишлари якунланишига қадар Сами А.нинг хорижга чиқиш паспорти олиб қўйилган.

Киритилди: 16:42 28.07.2018. Ўқилди: 1200 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар