Кекса профессор ҳамкасбларига деди:
— Яқинда туш кўрибман. Тушимда талабаларга лекция ўқиётганмишман. Кўзимни очиб қарасам, ҳақиқатан лекция ўқиётган эканман.
* * *
Суғурта компанияси ходими мижоздан сўради:
— Сиз учун машинангиз қимматлироқми, хотинингизми?
— Аҳмоқона саволлар берасиз-а! Албатта хотиним.
— Нега?
— Чунки машинам хотинимнинг номида.
* * *
Йигит ва қизнинг биринчи учрашуви.
Йигит:
— Нега пошнали туфли кийдингиз? Зўрға юраяпсиз-ку!
— Сизга бўйи узун қизлар ёқади деб ўйлагандим.
— Йўқ, менга ақлли қизлар ёқади.
— Бунинг учун, мана, кўзойнак тақиб олганман.
* * *
Она ўғилчасини уришаяпти.
— Сен чўчқача, ҳамма кийимларингни ифлос қилиб бўлдинг!.. Чўчқача нималигини биласанми?
— Ҳа, чўчқача чўчқанинг боласи-да!