Эр хотини билан денгиз саёҳатида. Хотин кема бортига бор бўйи билан суяниб турганди, денгизчи келиб бақирди:
— Эҳтиёт бўлинг, сувга қулаб тушасиз!
Шунда эр денгизчини уришиб берди:
— Вей, нега бировларнинг ишига бурнингни тиқасан? Хотин сеникими, меникими?
***
Дўконда бир эркак нотаниш аёлдан сўради:
— Кечирасиз, агар ёнингизда юз минг сўм пулингиз бўлса, дўконнинг қай бўлимига йўл олардингиз?
— Аёллар пардоз бўёқлари бўлимига.
— Ў, раҳмат, сизга! Мен хотинимни йўқотиб қўйгандим!
***
— Азизим, мен ўзимга кофта сотиб олмоқчиман. Айтинг, чиройли кофта қандай бўлиши керак?
— Баланд бўйли, келишган бўлиши керак.