Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тўламадингми? Жазойинг битта — қамаласан!

Тўламадингми? Жазойинг битта — қамаласан!

Фукаролик ишлари буйича Шовот туманлараро судининг 07.01.2011 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор А.Давлетовдан ундирувчи М.Салаева фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таьминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати собиқ суд ижрочиларининг Гурлан тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидаи ижро ишини юритишни кўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси қарздорга топширилган ва мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш хуқуқлари вақтинча чекланган.

Қарздор А.Давлетовга алимент пулларини тўлаши тўғрисда давлат ижрочиси томонидан бир неча маротоба огоҳлантириш берилганига қарамасдан алимент пулларини тўлашдан бош тортиб келган.

Юқоридагиларга кўра, қарздор А.Давлетов 01.02.2012 йилдан 29.11.2017 йилга қадар ҳисобланган 36 537 095 сўм алимент пулларини тўламасдан келганлиги сабабли, унга нисбатан МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан тўпланган ҳужжатлар Гурлан туман маьмурий суди томонидан 05.12.2019 йилда кўриб чиқилди ва унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Киритилди: 17:18 13.12.2019. Ўқилди: 3700 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!