Бугун 21 октябрь, 2020 йил, чоршанба

O'ZB

Туғилган кунни нишонлаб бўлмайдими?

Туғилган кунни нишонлаб бўлмайдими?

Савол:

Ассалому алайкумМен туғилган кунлар хақида сайтингизда жавобларни ўқиб чиқдимУ ерда «Туғилган кунни динга алоқаси йўқтуғилган кун билан табрикласангиз харом иш қилган бўлмайсиз ва туғилган   кунни ғайридинларга ўхшатиб нишонлаш нотўғри» деб ёзилганлигини ўқидимАллоҳ бизни яратганига беҳисоб шукрлар бўлсин. Бизнинг туғилишимз - Аллоҳнинг бизга бўлган Меҳрибонлиги ва Раҳм-шафқатлилигидир, у кунни нишонласак қандай хато қилган бўламиз? (Албатта, одоб доирасида ва ғайридинларга ўхшамасдан нишонлашни назарда тутган эдим.) Туғилган кунни нишонлашнинг Исломдаги ҳукми қандай? 

Жавоб:

– Ва алайкум ассалом! Ақлни ишлатиб қаралса, инсон бир йил умрининг ўтиши байрам қилишга эмас, балки аза тутишга лойиқ. Парда ортида бу бир йилнинг ичида нима борлигини кўрганингизда эди, ўтган кунларингизга аза очган бўлардингиз. Аввалда ўтган ота-оналаримиз шундай қилишар эди. Одамлар ўлганда йиғлашни, аза тутишни ўйлашади. Аслида, 60га кирадиган инсон 40-50га кирса, ўша инсоннинг 40-50ги ўлган ҳисобланади. Энг ажабланарлиси шуки, одамлар туғилган кунини нега нишонлаётганини ҳақиқатини билишмайди. Кимлардир нишонлашаяпти бизлар ҳам нишонлашимиз керак деб тақлид қилишади.

Валлоҳу аълам!

 «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Manba: islom.uz

Киритилди: 06:00 23.09.2020. Ўқилди: 5134 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!