Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Трусс Макронни Британиянинг дўсти деб атамади

A A A
Трусс Макронни Британиянинг дўсти деб атамади

Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трусс Франция президенти Эммануэль Макрон Британиянинг дўсти эканлиги ҳозирча номаълумлигини айтди.

Қайд этилишича, 25 август куни Консерватив партиянинг сайловолди ташвиқоти бўлиб ўтган, ҳар икки номзодга “Президент Макрон дўстми ёки душманми?” деган савол берилган.

“Бу ҳали аниқ эмас... Агар мен бош вазир бўлсам, унга сўзлари эмас, ҳаракатларига қараб баҳо бераман”, — деган Трусс.

Аввалроқ, Британия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари, агар керак бўлса, ядро қуролидан фойдаланишга тайёр эканини айтганди.

Киритилди: 10:52 26.08.2022. Ўқилди: 2516 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар