Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Трампнинг ўрнига 10 номзод

Трампнинг ўрнига 10 номзод

Америка Қўшма Штатларининг Демократик партияси 2020 йилда бўлиб ўтадиган навбатдаги президентлик сайловларида ўз партияларидан кимни номзод сифатида кўрсатишни ҳали билишмайди. Шу боисдан ҳам улар ижтимоий тармоқларда фуқаролардан навбатдаги сайловда Демократик партиядан кимни номзод сифатида кўришни истайсиз дея сўровнома жойлади.

Reddit” форумида фойдаланувчилардан Оқ Уйнинг янги раҳбарлиги учун ўн нафар потенциал номзоддан бирини танлаш талаб қилинди. Рўйхатга қуйидаги демократлар киритилди: Майкл Авенатти, Жо Байден, Кори Букер, Кирстен Жиллибранд, Камала Харрис, Эрик Холдер, Жефф Меркли, Берни Сандерс, Элизабет Уоррен ҳамда Эндрю Янг.

Тахминан 4000 киши уч кун давомида овоз берди. Натижаларга кўра, 44 фоиз овоз билан биринчи ўринни Вермонт штатидан сенатор Берни Сандерс эгаллади. Иккинчи ўринда эса 19 фоиз овоз билан собиқ вице-президент Жо Байден турибди. Кучли учликни 11 фоиз овоз билан Массачусетс сенатори Элизабет Уоррен якунлаган.

 

Киритилди: 09:41 20.09.2018. Ўқилди: 1256 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!