Reuters хабар беришича, Дональд Трампнинг «Тинчлик кенгаши» томонидан таклиф этилган Ғазо режаси ҲАМАС фойдаланаётган туннеллар тармоғини йўқ қилишни ўз ичига олади.
Режага кўра, ҲАМАС 8 ой давомида босқичма-босқич қуролларини топшириши ва Ғазо секторидаги кенг туннеллар тизимини бартараф этишга рози бўлиши керак.
Ҳужжат икки асосий қисмдан иборат:
— Ғазо бўйича кенг қамровли тинчлик режасини амалга оширишга оид 12 банд;
— ҲАМАСнинг қуролсизланиши учун 5 босқичли жадвал.
Режа, Ғазо секторида қуроллар йўқлиги тасдиқланганидан сўнг, Исроил қўшинларини тўлиқ олиб чиқиш билан якунланиши кўзда тутилган.