The Washington Post нашрининг ABC ва Ipsos томонидан ўтказилган сўровномага таяниб хабар беришича, америкаликларнинг 33 фоизигина Доналд Трампнинг сиёсатини қўллаб-қувватламоқда.
"Трампнинг рейтинги июл ойидан бери 4 фоизга, ўтган йилнинг октябр ойига солиштирганда эса 8 фоизга пасайган. АҚШ Конгрессига бўлиб ўтадиган оралиқ сайловларга икки ҳафта қолган бир пайтда, тобора кўпроқ америкаликлар Демократик партияни қўллаб-қувватлашини билдирмоқда", дейилади хабарда.