Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Трампнинг "одами" АҚШ Олий суди судьяси сифатида тасдиқланди

Трампнинг "одами"  АҚШ Олий суди судьяси сифатида тасдиқланди

АҚШ Сенати Эми Кони Барреттни Олий суд судьяси лавозимига тасдиқлади. Сайловлардан бир ҳафта олдин ушбу лавозимга амалга оширилган тайинлов Дональд Трамп учун муҳим сиёсий ғалаба ҳисобланади. Сенатда кўпчиликни ташкил этувчи республикачилар қарши овоз берган демократларни ортда қолдирди, деб хабар қилмоқда ВВС.

Яқин келажакда унинг тайинлови туфайли АҚШ Олий судида консерватив судьяларнинг сони янада ортади (6:3). 

Бир умрга сайланувчи 9 кишидан таркиб топган Олий суддаги фикрларнинг ғоявий мувозанати АҚШдаги энг муҳим қонунчилик қарорларида ҳал қилувчи роль ўйнайди. 

Душанба куни кечқурун Оқ уйда бўлиб ўтган маросимда Эми Барретт АҚШ Олий суди судьяси сифатида қасамёд келтирди. 

Олий суднинг янги судьяси сиёсий қарашлари ва шахсий позициясидан қатъи назар, ўз ишини виждонан бажаришга ваъда берди. 

«Мен Конституцияни ва у билан ўрнатилган демократик республикани яхши кўраман. Уни сақлаб қолиш учун боримни бераман», - деган Барретт. 

Барретт республикачилардан вакил бўлган президент томонидан тайинланган учинчи Олий суд судьясидир (2017 йилда Нил Горсач ва 2018 йилда Бретт Каванодан кейин). У сентябрь ойида либерал қарашларга эга бўлган судья Рут Гинсбургнинг вафотидан сўнг бўшаб қолган жойни эгаллайди.

Киритилди: 19:45 28.10.2020. Ўқилди: 1287 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!