АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнернинг Москвага режалаштирилган ташрифи кечиктирилди. Бу ҳақда Axios хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, ташриф Украина ва Европа давлатларининг Россия президенти Владимир Путинга тақдим этилиши режалаштирилган янги таклифга муносабати аниқлашгунча қолдирилган.
10 октябрь куни Axios Уиткофф ва Кушнер шу ой охирида Москвага боришни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди. Ўша куни ТАСС ҳам уларнинг ташрифи яқин икки ҳафта ичида амалга оширилиши кутилганини ёзган.