Aмерика президентининг куёви ва катта маслаҳатчиси Жаред Кушнер сентябрь ойининг бошларида араб давлатларини Исроил билан муносабатларни яхшилашга ишонтириш учун Яқин Шарққа сафарини бошлайди, дея хабар беради Axios.
Газетага кўра, Кушнер ва бошқа бир қатор расмийлар Баҳрайн, Уммон ва Саудия Aрабистонига ташриф буюришади. Улар мамлакатлар Бирлашган Aраб Aмирликлари ва Исроил ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш учун келишувга қўшилишларига умид қилишмоқда.
Aввалроқ, Тел-Aвив Баҳрайн ва Уммонни муносабатларни нормаллаштиришга чақирди. Баҳрайн ҳам, Уммон ҳам БAAнинг Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш бўйича илгари имзолаган битимини юқори баҳоладилар, аммо БAAдан ўрнак олиш режалари ҳақида ҳеч қандай баёнот берилмади.
13 август куни Исроил ва БAA дипломатик муносабатларни нормаллаштириши ва янги алоқалар ўрнатиши ҳақида эълон қилишди.