Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Трампнинг фикрича, бутун дунё унинг сайловда ғалаба қозонишини хоҳлайди

A A A
Трампнинг фикрича, бутун дунё унинг сайловда ғалаба қозонишини хоҳлайди

Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трамп Европа ва бутун дунё унинг президентлик сайловидаги ғалабасига тайёр, деб ҳисоблайди . Бу ҳақда у Мичиган штатининг Флинт шаҳрида чиқиши чоғида ўз тарафдорлари олдида маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости» .

Сиёсатчи унинг ғалабаси дунёни ларзага келтирмаслигини таъкидлади.

«Менимча, дунё, Европа бунга тайёр. Улар ҳатто мен билан иқтисодий масалаларда шуғулланмасликни маъқул кўрсалар ҳам, шундай бўлишини хоҳлашади», — дея унинг сўзларини келтиради агентлик.

Трампнинг сўзларига кўра, улар уни Қўшма Штатлар президенти сифатида кўрмоқчи, чунки дунё «портлаш ёқасида ва мен билан у портламайди».

Бу республикачи номзоднинг 15 сентябрдаги суиқасддан кейин сайловчилар олдига биринчи чиқишидир. Сиёсатчи у ҳақида гапирар экан, президент бўлиш ҳар доим маълум даражада хавфли эканлигини, аммо бу уни қўрқитмаслигини айтди.

Киритилди: 07:18 18.09.2024. Ўқилди: 737 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!