АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон ҳақидаги баёнотидан сўнг нефть нархлари ўсиш кўрсатди. Brent маркали нефть нархи 1 фоизга кўтарилди.
Лондоннинг ICE биржасида апрель фьючерслари бир баррель учун 68,19 долларга етди. WTI нефтининг март фьючерслари эса 62,71 долларга баҳоланди.
Шунингдек, АҚШда нефть захиралари қисқаргани ҳақидаги маълумотлар ҳам нархлар ўсишига таъсир қилди. API ҳисоботига кўра, 23 январь билан якунланган ҳафтада нефть захиралари 0,25 млн баррелга камайган.
Расмий статистика АҚШ Энергетика вазирлиги томонидан кейинроқ эълон қилинади.