Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Трампга қўшилган овозлар ғалаба келтирди

A A A
Трампга қўшилган овозлар ғалаба келтирди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Аляска штатидаги сайловларда ғалабаси таъминланди. Бу эса Трампга сайловчилар ҳайъати вакилларининг яна 3 та овозини беради.

NBC ва CNN телеканалларининг маълум қилишича, Трамп штатдаги сайлов бюллетенларининг 75 фоизи қайта ишлангандан кейин 57 фоиз, унинг рақиби Жо Байден эса 39,1 фоиз овоз олди. 

Шу тариқа Трампнинг ҳисобида эндиликда сайловчилар ҳайъати вакилларининг 217та овози бор. Байден ҳисобида эса 259 та овоз бор. Чунки Байдендан 20 овоз олиб ташланди. 

Бир қатор штатларда овозлар ҳисобланиши давом этмоқда.

Трамп сайловлардаги мағлубиятини тан олмаяпти. Унинг таъкидлашича, сайловлар вақтида овозлар сохталаштирилиши ва фирибгарликларга йўл қўйилган. Шунинг учун ҳам президент бу ҳолатлар бўйича судлашмоқчи

Киритилди: 07:10 12.11.2020. Ўқилди: 13306 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда