Трампга Эронга қарши кенг қамровли ҳарбий вариантлар тақдим этилди. Улар орасида ракета зарбалари, киберҳужумлар ва психологик кураш кабилар бор. Бу ҳақда CBS News хабар берди.
Телеканалнинг Пентагондаги манбаларига кўра, АҚШ президенти Доналд Трампга Вашингтоннинг Эрондаги воқеаларга таъсир ўтказиши мумкин бўлган яширин усуллардан то ҳарбий чораларгача бўлган вариантлари ҳақида маълумот берилган.
"Эрондаги вазиятга тўғридан-тўғри ҳарбий аралашув ҳолати юз берса, АҚШ узоқ масофали ракеталар билан зарба бериши мумкин, бироқ манбаларнинг айтишича, Пентагон вакиллари киберҳужумлар ва руҳий таъсир чоралари вариантларини ҳам тақдим этган", дейилади хабарда.