АҚШ президенти Дональд Трамп Мичиганда сайловолди митингидаги нутқида Франция раҳбари Эммануэль Макронни адашиб бош вазир деб атади.
Гап АҚШнинг 2015 йилда тузилган иқлим бўйича Париж келишувидан чиқиши ҳақида кетган. У 2020 йилдан бошлаб атмосферадаги карбонат ангидрид гази миқдорини камайтиришга қаратилган.
«Мен бош вазир Макронни жуда яхши кўраман, лекин ундан келишув ҳақидаги ишлар қандай кетаётганини сўрадим. Улар унчалик яхши ишлашмаяпти», — деди Трамп.
Маълумот ўрнида, ҳозирда Франция Бош вазири лавозимини Жан Кастекс эгаллаб турибди, уни бу лавозимга Эммануэль Макроннинг ўзи тайинлаган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда президент сайловлари 3 ноябрь куни ўтказилади.