Оқ уйда ўтган учрашув чоғида Доналд Трамп Украина президенти Владимир Зеленскийдан Путиннинг шартларини қабул қилишни, яъни Донбасс минтақасини топширишни талаб қилган.
Акс ҳолда Россия томонидан “йўқ қилиниш” хавфи борлигини айтган.
Financial Times нашрига кўра, учрашувдан сўнг баҳс юз берган. Трамп Украина фронтидаги хариталарни стол устидан улоқтириб, Путиннинг аввалги суҳбатдаги далилларини такрорлаган.
Нашрнинг ёзишича, Зеленский учрашувдан ҳафсаласи пир бўлган ҳолда чиққан — Трамп унга Tomahawk ракеталарини юборишдан бош тортган.