Бугун 4 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп: "Ядровий кучлар етакчилари билан яхши муносабатлар муҳим"

Трамп: "Ядровий кучлар етакчилари билан яхши муносабатлар муҳим"

АҚШ президенти Дональд Трамп ядровий қуролга эга давлатлар раҳбарлари билан яхши муносабатларни сақлаб қолиш зарурлигини таъкидлади.

Трамп бу баёнотни Огайо штатидаги митингда айтди.

Трампнинг таъкидлашича, ундан 23-25 сентябр кунлари Қўшма Штатларга давлат ташрифи билан келган Хитой президенти Си Цзинпин билан нега бунчалик дўстона муносабатда бўлганлиги сўралган.

"Катта давлатлар, улкан ядровий кучлар раҳбарлари билан тил топишиш ажойиб эмасми? Яхши муносабатларга эга бўлиш ажойиб эмасми?", деди АҚШ президенти.

У шунингдек, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан яхши муносабатларни сақлаб қолишини айтди.

"Биз жуда яхши тил топишамиз. Ва мен Ким Чен Ин билан жуда яхши тил топишаман", деди Трамп.

Америка раҳбари шунингдек, Эроннинг ядровий дастурига тўхталиб, Теҳрон "ҳеч қачон ядровий каллакли ракетага эга бўлмайди" деб таъкидлади.

Киритилди: Бугун 10:20. Ўқилди: 319 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!