Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп Хитойни 2020 йилги сайловларга аралашганликда айблади

Трамп Хитойни 2020 йилги сайловларга аралашганликда айблади

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат халқига мурожаатида Хитойни 2020 йилги президентлик сайловларига аралашганликда айблаб, буни тасдиқловчи ҳужжатлар махфийликдан чиқарилганини маълум қилди.

Трампнинг таъкидлашича, ҳужжатларда Хитой АҚШдаги 220 миллион сайловчининг маълумотларини ноқонуний қўлга киритгани ва жамоатчилик фикрига таъсир ўтказишга урингани ҳақидаги маълумотлар келтирилган.

Президент Миллий разведка директори идораси, Адлия вазирлиги, ФБР ва Марказий разведка бошқармасини мазкур ҳолат юзасидан тўлиқ текширув ўтказишга чақирди. Шунингдек, у Конгрессни сайлов тизими хавфсизлигини кучайтиришга қаратилган **«Американи қутқариш тўғрисидаги қонун»**ни қабул қилишга даъват этди.

Трамп, шунингдек, Россия, Эрон, Шимолий Корея ва «чуқур давлат» деб атаган гуруҳлар ҳам АҚШ сайлов инфратузилмасига таъсир кўрсатиш имкониятига эга эканини иддао қилди.

Демократик партия вакиллари эса президентнинг чиқишини кескин танқид қилди. Сенатдаги демократлар етакчиси Чак Шумер Трамп ташаббусини рад этар экан, «Ҳозир эмас. Ҳеч қачон», дея муносабат билдирди.

Демократлар палатасидаги етакчилардан Ҳаким Жеффрис президентни фитна назарияларини тарқатишда айблади. Сенатор Эд Марки эса Трампни импичмент қилишга чақирди. Сенатор Марк Уорнер эса Хитойга оид айбловларни «мутлақо асоссиз» деб атади.

Таҳлилчилар фикрича, Трампнинг мурожаати 2026 йил ноябрида ўтадиган оралиқ сайловлар олдидан сайлов қонунчилигини ўзгартириш бўйича босимни кучайтиришга қаратилган.

Киритилди: 19:39 17.07.2026. Ўқилди: 593 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!