Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп "Хитой операцияси"ни амалга оширишга ваъда берди

Трамп "Хитой операцияси"ни амалга оширишга ваъда берди

AҚШ президенти Дональд Трамп президентликка қайта сайланган тақдирда, мамлакат иқтисодиётини Хитой иқтисодиётидан "ажратиб" олишга ва AҚШ бизнесини мустақил қилишга ваъда берди.

Матбуот анжуманида Оқ уйда журналистлар олдида сўзлаган Трамп Aмерикани "ишлаб чиқарувчи супер кучга" айлантиришга ва иш жойларини мамлакатга қайтаришга ваъда берди. Шунингдек, у AҚШ "Хитойга таянолмаслигини" ва иқтисодий ҳамкорликда "миллиардлаб доллар йўқотаётганини" таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трампнинг сўзларига кўра, агар унинг рақиби Жо Байден сайловларда ғолиб чиқса, у ҳолда Хитой "Aмерикани эгаллаб олиши" мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 11:31 08.09.2020. Ўқилди: 2724 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!