Бугун 12 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи? (фото)

Трамп Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи? (фото)

11 январь куни АҚШ президенти Дональд Трамп ўзини "Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи" деб таърифлаган фотосуратни жойлаштирди.

"Дональд Трамп. Венесуела президенти вазифасини бажарувчи", деб ёзган Трамп Truth Social ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Скриншотда унинг "Қўшма Штатларнинг 45 ва 47-президенти" унвонлари кўрсатилган Википедия ёзуви тақлид қилинган, унда "Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи" қатори ва 2026 йил январь санаси қўшилган.

3 январга ўтар кечаси Каракасда бир нечта портлашлар содир бўлди. Улардан баъзилари ҳарбий база жойлашган пойтахт жанубида содир бўлди. Майкетиядаги Симон Боливар аэропортида ва Ла-Гуайра портида ҳам портлашлар ҳақида хабар берилган. CNN хабар беришича, Каракасда портлашлар билан бирга паст учаётган самолётларнинг овози ҳам эшитилган.

Трамп Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи? (фото)

Киритилди: Бугун 11:00. Ўқилди: 647 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!