АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Эрон нефть саноатини назорат қилишни афзал кўришини айтди.
Трамп бу баёнотни Financial Times нашрига берган интервьюсида айтди.
"Ростини айтсам, мен Эрон нефтини назорат қилишни энг кўп истардим", деди у.
Трамп АҚШ ичидаги танқидларга қарамай, бу позицияни оқлашини қўшимча қилди.
Аввалроқ, 26 март куни бўлиб ўтган вазирлар маҳкамаси йиғилишида у Эрон нефти устидан назорат ўрнатиш вариант сифатида кўриб чиқилаётганини ҳам айтган эди.
"Бу вариант", деб таъкидлади АҚШ президенти.