Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп ваҳимада! У судлашмоқчи

Трамп ваҳимада! У судлашмоқчи

Ноябрь ойида AҚШда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида фирибгарлик эҳтимоли юқори бўлганлиги сабабли почта орқали овоз бериш ўтказилмаслиги керак, дея таъкидлайди амалдаги давлат раҳбари Дональд Трамп.

CNN телеканалига кўра, Невада штати губернатори Стив Сисолак масофадан овоз бериш тўғрисидаги қонунни имзолаганидан кейин штатга қарши даъво қўзғатилди.

Республикачилар партияси барча штатлардаги америкаликлар ўз овозларини "тўғри" беришлари ва республикачилар партиясидан номзод (яъни Трамп) ўзига тегишли овозларни олишга қодир бўлиши керак, деб ҳисобламоқда.

"Республика Миллий Қўмитаси ушбу имкониятдан жуда манфаатдор", дейилади судга топширилган даъво аризасида.

Aввалроқ Трамп президентлик сайловларида почта орқали овоз беришни оқламаган ва бунда "тўлиқ тартибсизлик бўлади" деб айтганди.

Киритилди: 19:36 05.08.2020. Ўқилди: 4275 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!