Америкалик тадбиркор ва SpaceX корпорацияси асосчиси Илон Макс 6 ноябрь, чоршанба куни Украина етакчиси Владимир Зеленский ва АҚШнинг президенти этиб қайта сайланган Доналд Трамп ўртасидаги телефон суҳбатига қўшилди . Бу ҳақда Ахиос портали юқори мартабали манбаларга таяниб хабар бермоқда .
Нашрнинг таъкидлашича, Маскнинг суҳбатдаги иштироки унинг Трамп маъмурияти даврида Оқ уйда қандай муҳим сиёсий роль ўйнашини кўрсатиши мумкин. Суҳбат чоғида тадбиркор Зеленскийни Украина армиясини Старлинк терминаллари билан таъминлашда давом этишига ишонтирди.