Қирғизистон президенти «Озодлик радиоси»ни ёпишни қўллаб-қувватлади.
Трамп ва Маск америкаликларнинг пулларини беҳуда сарфлашни тўхтатмоқчи ва мутлақо тўғри қилади. Ҳозир ХХI аср. Ҳар қандай маълумот беш дақиқада бутун дунёга тарқалади. 20-30 йил олдин «Озодлик»ни ҳамма кутган, эшитган, ишонган. Чунки у пайтда интернет йўқ эди, смартфонлар йўқ эди. Ҳозир одамлар «Озодлик» янгиликларига муҳтож эмас. Ҳамма маълумотни интернет орқали олади, деди Жапаров.