Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп ва Карни савдо битими тузиш масаласида музокаралар ўтказмоқчи

A A A
Трамп ва Карни савдо битими тузиш масаласида музокаралар ўтказмоқчи

Яқин кунларда АҚШ президенти Трамп ва Канада бош вазири Карни савдо битими тузиш масаласида музокаралар ўтказади.

Бу ҳақда Канада ҳукуматининг идоралараро алоқалар ва Қўшма Штатлар билан савдо алоқаларига масъул вазири Доминик Леблан маълум қилди.

Леблан дастур бошловчиси Маргарет Бреннанга, Канада Трампнинг янги 35 фоизлик божхона тўловларидан "кўнгли қолган" бўлса-да, у давлатлар ўртасидаги савдо чекловларини бекор қилишга умид қилиб, келишув устида ишлашни давом эттираётганини айтди.

Унинг таъкидлашича, Канада чегаранинг иккала томонида ҳам иш ўринларини сақлаб қолган ҳолда, Канада ва Америка таъминотчиларига товар алмашинувини давом эттиришга имкон берадиган келишувни ишлаб чиқишга интилмоқда.

Леблан Вашингтон вакиллари билан бўлган суҳбатлари асосида савдо келишуви тузилишига нисбатан оптимистик кайфиятда эканини таъкидлади.

Киритилди: 12:25 04.08.2025. Ўқилди: 934 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!