Бугун 21 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп ва БАА президенти Ғарбий Осиёдаги вазиятни муҳокама қилди

Трамп ва БАА президенти Ғарбий Осиёдаги вазиятни муҳокама қилди

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) президенти шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбатлашди.

Tasnim News хабар беришича, суҳбат давомида томонлар БАА ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг турли йўналишлари, шунингдек, умумий манфаатлар асосида икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилган.

Шунингдек, томонлар ўзаро манфаатли қатор масалалар юзасидан фикр алмашган. Хусусан, Ғарбий Осиёдаги вазият ва минтақадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинган.

Киритилди: 17:42 03.09.2026. Ўқилди: 882 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!