Бугун 24 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Трамп ўзбекистонлик маслаҳатчисини янги лавозимга тайинлади

Трамп ўзбекистонлик маслаҳатчисини  янги лавозимга тайинлади

Маълумотларга кўра, Сергей Гороховский Ҳиндистонга элчи ҳамда Жанубий ва Марказий Осиёга махсус вакил этиб тайинланди.

Асли ўзбекистонлик Сергей Гороховский АҚШ раҳбари Доналд Трампнинг сиёсий стратегияси ва коммуникация масалалари бўйича энг ишончли маслаҳатчиларидан ҳисобланади.

Гороховский илгари Оқ уйда Президентнинг кадрлар бошқармасини бошқарган ва давлат хизматчиларидан содиқликни талаб қилиши билан танилган.

Маълумот учун, Гороховский 1986 йилда Тошкентда туғилган, 1999 йилда АҚШга кўчиб кетган. У ерда исмини Сержио Гора деб ўзгартирган ва консерватив сиёсат соҳасида муваффақиятли фаолият юритган.

Киритилди: 20:55 23.08.2025. Ўқилди: 949 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!