Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Трамп ўз дастхатини 10 минг долларга баҳолади ва...

Трамп ўз дастхатини 10 минг долларга баҳолади ва...

АҚШ президенти Доналд Трамп шанба куни Луизиана штатига ташрифи чоғида унинг имзоси eBay’да 10 минг долларга сотилиши мумкинлигини айтди. 

Трамп Луизиана штатига АҚШда “Лаура” бўронидан зарар кўрган ҳудудларни кўриш ва ушбу масалани муҳокама қилиш учун келган.

Нашрнинг таъкидлашича, бўрон билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилгандан сўнг, Трамп йиғилишда иштирок этган маҳаллий фавқулодда хизматларнинг вакилларига бир нечта автографлар берган.

“Бугун буни "eBay’"да сотинг. Сиз бу дастхат учун 10 минг доллар оласиз. Агар сизнинг исмингизни ёзсам, қиймати сезиларли даражада пасаяди. Шунинг учун уни бугун кечқурун eBay’да сотинг”, – дея маслахат берган Трамп, дастхат  берган тингловчилардан бирига.

"eBay" маълумотларига кўра, президентнинг имзолари анча паст нархга сотилади.

Киритилди: 20:00 31.08.2020. Ўқилди: 1672 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!