Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп: “Ўлимлар ҳали кўп бўлади!”

A A A
Трамп: “Ўлимлар ҳали кўп бўлади!”

АҚШ Президенти Дональд Трамп ушбу ва кейинги ҳафталарда мамлакатда коронавирус сабаб кўп сонли ўлимлар содир бўлишини маълум қилди. У бу ҳақда 4 апрель куни Оқ уйда бўлиб ўтган брифингда гапирди.

"Биз бундан омон қоламиз, аммо бу ва келаси ҳафта жуда кўп ўлим бўлади", деди Америка раҳбари.

Шу билан бирга, у оммавий ахборот воситаларини коронавирус ҳақида миш-мишлар тарқатмасликка ва аҳоли орасида ваҳима қўзғатмасликка чақирди.

"Баъзи оммавий ахборот воситаларининг ёлғон миш-мишларни тарқатмаслиги, жамиятда қўрқув ва ваҳима қўзғамаслиги жуда муҳимдир. Бу ақлга сиғмайди. Менимча, улар бу ишларни шунчаки рейтингда юқорилаш учун қилишмоқда", деди Трамп.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, ҳозирги кунда мамлакатда 311.544 юқтириш ва 8291 ўлим ҳолатлари қайд этилган.

Киритилди: 10:27 05.04.2020. Ўқилди: 4038 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар