АҚШ Президенти Дональд Трамп Украинадаги уруш тугагунига қадар вақтинчалик ҳимоя мақомига (TPS) эга украиналикларга АҚШда қолишга рухсат бериш имкониятини «албатта кўриб чиқишини» маълум қилди.
Трамп Вашингтондаги DW мухбири саволига жавоб берар экан, шу ҳақда баёнот берди.
Аввалроқ АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги вакили DW нашрига Украина фуқаролари учун вақтинчалик ҳимоя мақомининг келажаги бўйича қарор «тегишли вақтда» эълон қилинишини маълум қилган эди.
Унга қадар вақтинчалик ҳимоя мақомига эга барча Украина фуқаролари АҚШ ҳимояси остида қолиши таъкидланган.