Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп: Украина Европадан 100 миллиард доллар олиши керак

A A A
Трамп: Украина Европадан 100 миллиард доллар олиши керак

Fox News Sunday Morning Futures телеканали бошловчисининг АҚШ президенти этиб сайланса, Украинага пул оқимини тўхтата оласизми деган саволига собиқ президент Доналд Трамп АҚШ қўшган ҳиссага мос келиши учун Украина Европа давлатларидан 100 миллиард доллардан ортиқ ёрдам олиши кераклигини айтди. Бу ҳақда Newsweek хабар бермоқда.

"Мен урушни ҳал қилардим", деб жавоб берди Трамп.

Собиқ президент Европа давлатлари АҚШ каби катта ҳисса қўшмаганига эътибор қаратиб, уларни қўллаб-қувватлашларини кучайтириш учун босим ўтказишини айтди.

“Биринчидан, мен Европага деган бўлардимки: “Сизнинг 100 миллиард доллар қарзингиз бор, тўлашингиз керак”, - дейди Трамп. "Европа бизни масхара қилмоқда", дея давом этди у ва АҚШга нисбатан "жуда кам иш қилаётганини" айтди.

“Улар шу ерда [Украина яқинида - таҳр.] ва бизни океан ажратиб туради. Нега биз 150 миллиард доллар ажратамиз, улар эса 20 [миллиард] берадилар? Трамп сўради ва Европа иқтисодиёти "деярли бизникига тенг" эканлигини қўшимча қилди.

Сўнгги ойларда АҚШнинг собиқ президенти агар у президент бўлганида Россия-Украина урушининг олдини олиши мумкинлигини, 2024-йилда қайта сайланса, урушни бир кунда якунлашини бир неча бор айтган эди. Трампнинг уруш ҳақидаги изоҳлари Украинани қаттиқ қўллаб-қувватловчи демократлар ва республикачилар томонидан қаттиқ танқидга учради.

Россия истилоси 2022-йил феврал ойида бошланганидан бери АҚШ Конгресси Украина ва иттифоқдош давлатларни қўллаб-қувватлаш учун 113 миллиард доллардан ортиқ маблағни маъқуллади.

Киритилди: 13:09 24.07.2023. Ўқилди: 2006 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда