Бугун 23 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп Украина бўйича келишувга эришиш учун Путинга 2 ҳафта муддат беришини билдирди

Трамп Украина бўйича келишувга эришиш учун Путинга 2 ҳафта муддат беришини билдирди

АҚШ президентининг сўзларига кўра, Украина бўйича музокараларнинг тақдири яқин икки ҳафта ичида аниқлашади.

Трампнинг бошқа баёнотлари:

◾️ Мен Зеленский ва Путин ўртасидаги эҳтимолий учрашувда шахсан иштирок этишни истагандим, бироқ кўпчилик бу учрашув ҳеч нарсага олиб келмайди, деб ҳисоблайди;

◾️ Икки ҳафта ичида Украина бўйича “жуда муҳим қарор” қабул қиламан. Бу қарор Москва ва Киевнинг кейинги ҳаракатларига қараб белгиланади. Ушбу қарор орқали санкциялар ва божлар киритилиши мумкин ёки ҳеч нарса бўлмаслиги ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас;

◾️ Кейинги Икки ҳафта ичида Россия ва Украинанинг можарони ҳал қилишга бўлган “ёндашувларини” билиб олмоқчиман. Агар улар келишувга эриша олмаса, бунга ким айбдор бўлишини аниқлайман. Мен нима қилаётганимни яхши биламан.

Киритилди: 23:30 22.08.2025. Ўқилди: 1166 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!