Бугун 17 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп Time журнали томонидан йил одами деб топилди

A A A
Трамп Time журнали томонидан йил одами деб топилди

«Трампнинг сиёсий тикланиши Америка тарихида мисли кўрилмаган», деб таъкидлади Time.

Журнал 78 ёшли тадбиркор ва сиёсатчининг биринчи муддати «шармандалик» ва Капитолийга бостириб кириш билан якунланганини эслатди. Бундан ташқари, Трампга қарши бир неча жиноий иш очилган. Шу фонда Республикачилар партияси ундан юз ўгирди. Бироқ тадбиркор кейинчалик партиянинг праймеризларида ғалаба қозонди ва президентликка номзод бўлди.

У Америка тарихида аввалги сайловларда мағлуб бўлгач, Оқ уйга қайтган иккинчи собиқ давлат раҳбари бўлди.

Бунгача Гровер Кливленд бунга эришган эди - 1888 йилда у иккинчи муддатга сайлана олмади, аммо тўрт йилдан сўнг ғалаба қозонди.

«Йил одами» унвонига номзодлар орасида Юлия Навалная, Камала Харрис, Илон Маск, Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху, Мета бош директори Марк Цукерберг, комедиячи ва подкастер Жо Роган ва бошқалар бор эди.

Киритилди: 22:54 13.12.2024. Ўқилди: 854 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!