АҚШ президенти Дональд Трамп Колумбия президенти Густаво Петро билан телефон орқали гаплашгани ва у билан тез орада Оқ уйда учрашиш ниятида эканини маълум қилди.
Вашингтон штаби раҳбари бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғида ёзди.
"Колумбия президенти Густаво Петро билан суҳбатлашиш катта шараф бўлди, у бизда гиёҳванд моддалар ва бошқа келишмовчиликлар билан боғлиқ вазиятни тушунтириш учун қўнғироқ қилди", — деб ёзди Трамп. "Мен унинг қўнғироғи ва оҳангини қадрладим ва у билан тез орада учрашишни орзиқиб кутаман".
Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, ҳар икки давлат дипломатик ваколатхоналари бунга ҳозирлик кўрмоқда.
Аввалроқ Трамп Колумбия ҳукуматига қарши ҳарбий операция ўтказиш билан таҳдид қилганди.